ЭКСПЕРТИЗА ТАДҚИҚОТЛАРИ УЧУН НАМУНА ОЛИШНИНГ ЎЗИГА ХОС ХУСУСИЯТЛАРИ
Keywords:
хатшунослик экспертизаси, эркин, шартли-эркин ва экспериментал намуналар, тадқиқот, жабрланувчи.Abstract
Мазкур мақолада эксперт-криминалистик тадқиқотлар ичида ўзининг мураккаблиги жиҳатидан доимий равишда етакчи ўринда турувчи суд хатшунослик экспертизаси объектлари бўлган қўлёзма ёзув, имзо ва рақамлар тадқиқотлари учун намуна олиниши билан боғлиқ жараёнда қонунчиликдаги муаммолар кўрсатиб ўтилган. Ушбу мақолада асосий муаммолар сифатида хатшунослик экспертизаси тадқиқотлари учун намуна олиш ҳуқуқига эга бўлган шахслар ва органлар доирасини белгилаш ҳамда хатшунослик экспертизаси тадқиқотлари учун намуна олиниши мумкин бўлган шахслар доирасини аниқлаш жараёнида мавжуд бўлган бир қатор муаммолар ёритилган. Шунингдек, юқорида келтириб ўтилган муаммоларни бартараф этиш юзасидан Ўзбекистон Республикасининг тегишли норматив ҳуқуқий ҳужжатларига ўзгартириш киритиш бўйича асослантирилган таклифлар келтириб ўтилган.