ЎТКИР ПАРАПРОКТИТДА КОМПЛЕКС ДАВОЛАШ НАТИЖАЛАРИ
Keywords:
ўткир парапроктит, проктология, комплекс хирургик даволаш, сукцинасол.Abstract
Ушбу маколада уткир парапроктит касаллиги оғир формаларини комплекс даволаш усуллари ёритиб берилган. Илмий иш максади- ўткир парапроктит билан касалланган беморларда операциядан кейинги даврда жарохат битишини тезлаштириш ва умумий интоксикацияни камайтириш. Илмий ишга ўткир парапроктит билан касалланган 42 нафар бемор олинди ва 20 нафар текширув гурух, 22 нафар асосий гурухларга ажратилди. Текширув гурухидаги 20 нафар бемор стандарт – кундалик махаллий антисептик ишлов берилган ва антибиотик, аналгетик даво муолажалари олган. Асосий гурухдаги 22 нафар беморга қўшимча дезинтоксикацион, антигипоксик ва тўқималарда модда алмашинувини кучайтирувчи препарат сифатида суксинасол эритмаси 200 мл дан кунига 2 махал вена ичига инфузия қилинган. Натижаларни тахлил килиш учун лейкоцитоз, Лейкоцитар интоксикация индекси (ЛИИ), Липидларнинг периксли оксидланиши (ПОЛ), жарохатни йирингдан тозаланиши ва жарохатни битиши хисобга олинди. Сукцинасол препарати қўлланилган беморларда умумий интоксикациянинг пасайиши ва жарохат битиши нисбатан тезроқ бўлиши аникланилди.