ТИЖОРАТ БАНКЛАРИДА КРЕДИТ ПОРТФЕЛИ СИФАТИНИ ОШИРИШ ЗАРУРАТИ ВА ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ

Authors

  • Аннаев Вахоб Тураевич Author

Keywords:

кредит портфели, кредит турлари, қисқа ва узоқ муддатли кредитлар, банк рисклари, кредит риски, синдикатлаштирилган кредитлар, муаммоли кредитлар.

Abstract

Маълумки, бозор иқтисодиёти ривожланган мамлакатларда тижорат банкларининг кредит сиёсатига, уларнинг кредит портфели ва унинг сифатига, ундан фойдаланиш даражасига катта эътибор берилади. Чунки, кредит портфелининг тўғри ташкил қилиниши банкларнинг самарали фаолият юритаётганлигидан далолат беради.

Кредит портфелининг тўғри ташкил этилиши тижорат банкларининг самарали фаолият юритиши учун асос ҳисобланади. Хусусан, кредит бериш ва уни белгиланган муддатда қайтариб олиш, у билан боғлиқ хатарлар, ссудалар, муддати ўтган ёки узайтирилган кредитлар бўйича ҳисоб-китоб операциялари, ссудалар бўйича зарарларни қоплаш, заҳира миқдори, банклараро кредит ва марказлаштирилган кредитлар буйича операциялар шулар сирасига киради.

Author Biography

  • Аннаев Вахоб Тураевич

    "Агробанк" АТБ Қашқадарё вилоят бошқармаси бошлиғи ўринбосари

Modern education and development

Published

2024-05-19