БАНК ТИЗИМИНИНГ БАРҚАРОРЛИГИНИ ТАЪМИНЛАШ БЎЙИЧА ШВЕЙЦАРИЯ ТАЖРИБАСИ
Keywords:
молиявий барқарорлик, банк капитали, банк концентрацияси, банк депозитлари, банк активлари, банк кредитлари, ликвидлилик кўрсаткичлари, активлар рентабеллиги, капитал рентабеллиги.Abstract
Барқарор молиявий тизим ресурсларни самарали тақсимлашга, молиявий рискларни баҳолаш ва бошқаришга, бандлик даражасини иқтисодиётнинг табиий даражасида ушлаб туришга ҳамда пул барқарорлиги ва бандлик даражасига таъсир этувчи реал ва молиявий активлар нархларининг тебранишини бартараф этиш қобилиятига эга. Молиявий тизим барқарорлик шаротида ташқи таъсир ёки кўзда тутилмаган ҳолатлар туфайли келиб чиқадиган молиявий тебранишларга бардош бера олади.
Мазкур мақоладабанк тизими молиявий барқарорлигини таъминлашнинг Швейцария амалиёти тадқиқ қилинган бўлиб, унда молия-банк тизими барқарорлигини таъминловчи масъул ташкилотлар, хусусан, Швейцария Миллий банкининг ваколатлари ва фаолияти таҳлил қилинган.
Downloads
Published
2024-05-19
Issue
Section
Статьи